ЖССТ коронавирус бўйича Марказий Осиёга алоқадор ҳисобот эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирус бўйича Марказий Осиёга алоқадор ҳисоботи эълон қилинди. Бу ҳақда ташкилот веб-сайтида хабар берилди.

Фото: «Cabar.asia»

Маълум қилинишича, ҳозирда коронавирус бутун Европа ва Марказий Осиёда қайд этилаётган ўлим ҳолатларининг биринчи сабаби ҳисобланади. Европа минтақаси эса пандемия ўчоғига айланиб бормоқда. Ўтган ҳафтада қайд этилган коронавирус билан боғлиқ ўлим сони кунига қарийб 4200 тага етган. Сентябрь ойи охирида кунига 2100 та ҳолат қайд этилган. Минтақанинг 53 давлатида вирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1,5 миллиондан ошган.

Мутахассислар тахминича, агар ҳозирги тенденция давом этса, 2022 йилнинг баҳорига келиб Европада рўйхатга олинадиган ўлимларнинг умумий сони 2,2 миллиондан ошади.

«Бугун Европа ва Марказий Осиёда CОVID-19 билан боғлиқ вазият жуда оғир. Бизни қаттиқ қиш кутмоқда, аммо умидсиз қолмаслигимиз керак, чунки барчамиз — ҳукуматлар, соғлиқни сақлаш идоралари, жисмоний шахслар пандемияни барқарорлаштириш учун қатъий чоралар кўришимиз мумкин», — дея хулоса қилган доктор Клюге.

Маълумот ўрнида, Европа ва Марказий Осиёнинг деярли ҳар бир мамлакати пандемиянинг навбатдаги тўлқинини бошдан кечирмоқда ёки шундай таҳдидга дуч келаётгани хабар берилганди.

Маълум қилинишича, Европа ва Марказий Осиёда октябрь ойи охирида 1,8 миллион янги коронавирус ҳолати аниқланган, 24 минг киши вафот этган. Бу кўрсаткичнинг ўтган ҳафтага нисбатан ўсиши мос равишда 6 ва 12 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари, касалликка чалинишнинг 59 фоизи ва барча ўлим ҳолатининг 48 фоизи айнан Европа ва Осиёга тўғри келган.

Қайд этилишича, минтақада коронавирус билан касалхонага ётқизиш даражаси ҳам ўша ҳафта ичида икки баравар ошган. «Агар инфекциянинг ҳозирги суръатлари ўсишда давом этса, Европа ва Марказий Осиёнинг 43 мамлакатидаги соғлиқни сақлаш тизими вазиятни назорат қила олмай қолиши мумкин», — дея огоҳлантирган доктор Клуге.

Унинг сўзларига кўра, касалланишнинг кўпайиши икки омил — эмлаш билан етарли даражада қамраб олинмаганлик ва карантин режимининг заифлашгани билан боғлиқ.

«Ушбу вирус билан яшаш ва кундалик ҳаётимизни давом эттириш учун ‘вакцина плюсʼ ёндашувини қўллашимиз керак. Бу вакцинанинг стандарт дозаларини, агар керак бўлса, бустер дозани олиш, шунингдек, профилактикани кундалик ишимизнинг бир қисмига айлантиришни англатади. Ниқоб, қўлни ювиш, хонани шамоллатиш, масофа сақлаш бу вирусни назорат қилиш ва жамиятни қутқаришнинг оддий ва самарали усулларидир. Барчамизда ўлимнинг олдини олишга ёрдам бериш имконияти мавжуд», — дейди ЖССТнинг Европа минтақавий директори Ханс Анри Клюге.

Аввалроқ олимлар коронавирусга оид миш-мишлардан бирига ойдинлик киритгани ва ковиднинг келиб чиқиши номаълум бўлган хавфли оқибатини аниқлагани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда