Фарғонадаги маҳалла бўлими биносида ёнғин содир бўлди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 24 ноябрь куни Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, соат 10:39 атрофида туманнинг Буғдойчи МФЙ Ўзбекистон кўчаси 90-уйда жойлашган Оила ва маҳаллани қўллаб қувватлаш бўлими маъмурий биносининг 10 квадрат/метр майдонда ички қисми ёнган.

Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига 10:46 да етиб бориб, 10:48 атрофида ёнғин ўраб олиниб, 10:53 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 200 квадрат/метр майдони сақлаб қолинган. Воқеанинг тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Аввалроқ Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводида автобус ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда бир-бирига туташ 4 та уй ёниб кетгани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео