Ўзбекистонда томорқалардан самарали фойдаланиш учун 100 млн доллар ажратилади

Ўзбекистонда томорқалардан самарали фойдаланиш учун 2022 йилда 100 миллион доллар ажратилади. Бу ҳақда Президент раислигидаги қишлоқ ҳўжалигига оид йиғилишда маълумот берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, йиғилишда Шавкат Мирзиёев томорқа хўжалигини ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилаб берган. Унга кўра, 2022 йилда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун 100 миллион доллар ажратилади. Томорқада деҳқончиликни йўлга қўйиш учун оилавий тадбиркорлик дастури шартлари асосида имтиёзли кредитлар берилади.

Шунингдек, томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида ҳар бир туманда кооперациялар ташкил этилиб, уларни жиҳозлашга 30 фоизгача субсидия берилади. Сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш харажатларини қисман қоплашга эса 2022 йилда 50 миллиард сўм ажратилади.

Қайд этилишича, йиғилишда аҳоли даромадини ошириш ва бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлаш учун ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5–6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уяси боқишни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланган. «Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада ишларни шундай лойиҳалардан бошлаши керак», — деган Президент.

Аввалроқ мазкур йиғилишда томорқа орқали 1,5 миллион аҳолини банд қилиш учун шароит яратилиши айтилганди. Шунингдек, мажлисда Шавкат Мирзиёев 2022 йил 1 мартгача барча қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастр рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш бўйича топшириқ берган.

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар15:25 | 6.2.23
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди
Янгиликлар14:51 | 6.2.23
Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди
Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар14:41 | 6.2.23
Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Муҳим хабарлар

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023

«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

12:08 · 06.02.2023

Ўзбекистон ТИВ Туркиядаги зилзила юзасидан расмий баёнот берди

11:32 · 06.02.2023

Туркия жанубида 7,4 балли зилзила содир бўлди — фото

11:13 · 06.02.2023