Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларга 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат берилди

Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларга 5 нафаргача ходим ёллаши имконияти берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Huquqiy axborot» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Ҳукумат қарори билан «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланган. Унга кўра, эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин бўлади.

Қайд этилишича, аввал Якка тартибдаги тадбиркорлар 1-3 нафар ходим ёллаши мумкин бўлган. Низомга мувофиқ, Якка тартибдаги тадбиркорлар банк ҳисобварағи очганидан сўнг ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлади. Унда ходимни ёллашда ёзма меҳнат шартномаси тузилади. Лекин улар томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ходимини солиқда ҳисобга қўйиш учун аризани шартнома тузган вақтдан 3 иш кунидан кечикмай солиқ органига беради. Солиқ органи эса 1 иш кунида ходимнинг ҳисобга қўйилганлигига оид карточкани тақдим қилади. Таъкидланишича, якка тартибдаги тадбиркорларлар ходим учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди. Уларнинг фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса солиқ органига юборган хабарномаси асосида солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилиниши айтилганди. Шунингдек, мамлакатда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ажратилган кредитлар тўғрисида маълумот берилгани хабар қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда