Россияда давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркакни қўлга олди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, «Fontanka» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 113-моддаси (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан айбланаётган 30 ёшли эркак Купчинская кўчасида қўлга олинган.

Жиноят иши материалларига кўра, эркак 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил январигача ўзида ОИВ инфекцияси борлигини билган ҳолда аёл билан яшаб, унга касаллиги ҳақида айтмаган. Оқибатда аёл ҳам инфекцияни юқтириб олган. Қайд этилишича, ҳозирда қўлга олинган шахс бўлимга етказилган, бу ҳақда қидирув ташаббускори хабардор қилинган.

Аввалроқ Россияда 12 ёшли қизни зўрлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 34 ёшли аёлни зўрлаган 3 ўзбекистонлик йигит ҳибсга олингани маълум қилинган.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади