«Sayyoh-2021» халқаро форуми ўз ишини бошлади
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган «Sayyoh-2021» халқаро форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Таъкидланишича, форум сайёҳлик оқимини янада кенгайтириш, мамлакатнинг кўҳна қадамжолари, шунингдек, соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилишга қаратилган муҳим анжуманлардан биридир.
Куннинг биринчи қисмида «Халқаро туристик ҳуқуқ ва туризм соҳасида истеъмолчиларнинг трансчегаравий мурожаатлари» мавзусида маъруза тингланди. Унда чет эллик сайёҳ (истеъмолчи)ларнинг мурожаатларини чет эл фуқароси бўлишига қарамасдан, ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш илғор халқаро тажрибани жорий қилиш ҳақида сўз борган.

Туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилаётган «Sayyoh-2021» халқаро форуми истеъмолчиларнинг трансчегаравий мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг туризм ва электрон тижорат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги механизмларни такомиллаштириши, хавфсиз туризмга оид масалалар бугун ҳар бир истеъмолчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим экани келтириб ўтилган.
«Зеро, ҳар бир сайёҳ қаерга ташриф буюрмасин, ўша давлатда унинг истеъмолчи борасидаги ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши мамлакат туризмининг ривожи учун хизмат қилади», — деган федерация раиси Жаҳонгир Саримосоқов.
Аввалроқ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига раис сайлангани хабар қилинганди.
