Спикер ўринбосари Одил Тожиев халқаро конференцияда иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси cпикери ўринбосари Одил Тожиев бошчилигидаги парламент делегацияси 22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган халқаро парламент конференциясида иштирок этди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, тадбир Қозоғистон биринчи президенти кунига бағишлаб «Элбоши. Мустақиллик. Парламент.» мавзусида ўтказилган. Шунингдек, конференция Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Қозоғистон Парламентининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган.

Конференцияда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси cпикери ўринбосари Одил Тожиев сўзга чиқиб, Қозоғистон халқини ва конференция иштирокчиларини Элбоши куни ҳамда Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклаган.

Спикер ўринбосари тадбирда Ўзбекистон–Қозоғистон парламентлараро алоқалари тўғрисида гапирган. У, хусусан, сўнгги йилларда икки томонлама парламентлараро алоқалар сезиларли даражада фаоллашгани, икки давлат ўртасида парламент йўналишидаги алоқалар юксалиб бораётганлигини таъкидлаган.

Ўз навбатида, Одил Тожиев Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари раҳбарлари ўртасидаги илиқ ва дўстона муносабатлар парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида замин яратаётганини қайд этган. Халқаро конференция доирасида Одил Тожиев Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Нурлан Нигматулин билан учрашув ўтказган.

Аввалроқ Қозоғистонда Ўзбекистон қанчалик тез ривожланаётгани намойиш этилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюриши хабар қилинган.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади