Таълим инспекцияси ва Финляндия Миллий таълим агентлиги ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон делегацияси Финляндиянинг дарсликлар яратиш тажрибасини ўрганаётгани, шунингдек, Финляндия университети ва Ўзбекистон ОТМлари ўртасида келишувга эришилгани ҳақида хабар берилган эди. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, инспекция ва Финляндия Миллий таълим агентлиги ўртасида меморандум имзоланди.

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Таъкидланишича, айни кунларда инспекция, Халқ таълими вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Финляндиянинг таълим соҳасидаги тажрибасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш мақсадида ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

Ташрифнинг учинчи кунида инспекция ва Финляндиянинг Миллий таълим агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатни инспекция бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев ва агентликнинг ўзаро ҳамкорлик ва халқаро алоқалар бўйича директори Саму Сейтсало имзолади. 11 банддан иборат ҳужжатда қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик алоқалари кўзда тутилган:

  • сифатли таълим ва таълим амалиётини рағбатлантириш мақсадида таълим тизимини ривожлантириш, жумладан, янги педагогик усуллар, ўқитиш жараёнлари, педагогик бошқарув, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тадқиқ этиш, баҳолаш ва жорий этиш;
  • таълим маъмурлари, шунингдек, мактаб директорлари, ўқитувчилар ва таълим технологиялари мутахассислари учун қўшма конференциялар ва семинарлар ўтказишни рағбатлантириш орқали таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш;
  • икки давлат вакиллари, педагог ва тадқиқотчиларнинг ташрифлари орқали ўзаро илғор тажрибаларни алмашишга кўмаклашиш;
  • ўқитувчилар малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш;
  • ўқув дастурлари ва малакаларини ишлаб чиқиш;
  • рақамли ўқув муҳитида ахборот ва тажриба алмашиш, рақамли иқтисодиёт учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни ривожлантириш ҳамда Тўртинчи саноат инқилоби муаммолари бўйича давлат ва хусусий сектор тажрибасини ўрганиш;
  • мактабгача таълим ва тарбия, асосий таълим, юқори ўрта таълим, касб-ҳунар таълими ва зарурат туғилганда ўқитувчилар таълими даражасида таълим сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
  • ўқитувчилар малакасини оширишни ривожлантириш, ўқитувчилар малакасини ошириш соҳасида инновацион педагогик тажриба алмашиш ва янги технологиялардан фойдаланишга кўмаклашиш;
  • инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ўқитишда қўлланиладиган янги технологиялар ва янги методикалардан фойдаланиш ва ўзлаштириш, XXI аср тараққиёти билан боғлиқ таълим лойиҳалари ва ижтимоий-эмоционал кўникмалар, шунингдек, талабалар, ўқитувчилар, директорлар ва тадқиқотчиларнинг бирламчи ва виртуал умрбод таълим олишига оид маълумотлар алмашиш;
  • қарорлар қабул қилиш ва ҳар бир иштирокчи ва уларнинг субъектларининг таълим муассасаларини мустаҳкамлаш учун стратегик маълумотларни олиш мақсадида баҳолаш ва баҳолаш тизимларини яратиш ва амалиётга жорий этиш;
  • ҳар бир мамлакатда хорижий малакаларнинг тан олинишини ривожлантириш, шунингдек, тан олиш тартиб-қоидаларини қўллаб-қувватлаш учун зарур маълумотларни алмашиш. 

«Томонлар ўқитувчиларнинг ҳаракатчанлигини рағбатлантириш бўйича таълим фаолиятини тарғиб қилади. Бу иккала мамлакатда халқ таълимини яхшилашга самарали ҳисса қўшиш, ўқитиш амалиётига аралашиш ва уларни мувофиқлаштириш имконини беради. Бу, шунингдек, мутахассислар ва талабаларнинг ҳаракатчанлиги, бошқа давлатда ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва учрашувларда иштирок этишини ҳам ўз ичига олади», дейилади ҳужжатда.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023