АҚШда ҳарбийлар учун учар ликопча синовдан ўтказилди — видео
АҚШда «Zevo Aero» компаниясининг учар ликопча шаклидаги «Zero» самолёт прототипи тақдим этилди. Бу ҳақда «Esoreiter» хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур самолёт ҳозирда синовдан ўтказилмоқда. Унинг диаметри 2,4 метр бўлиб, диск шаклида ишлаб чиқарилган. Оғирлиги 317 килограмм бўлган самолёт углерод толасидан тайёрланган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, серияли ишлаб чиқаришда «Zero» нархи тахминан 250 минг долларни ташкил қилади. «Zero Aero» қурилмаси вертикал равишда учади ва парвоз пайтида горизонталь ҳолатга ўтади.
Ишлаб чиқарувчилар ликопча соатига 257 километр максимал тезликда 80 километргача уча олишини айтган.
Аввалроқ Хитойнинг олтинчи авлод махфий қирувчи самолёти суратга олинганди. Шунингдек, Франциянинг самолёт ишлаб чиқарувчи компанияси учар таксини тақдим этганди.