Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Фото: «Reuters»

Кубада беш йил олдин вафот этган Фидель Кастрони хотирлаш маросимлари бўлиб ўтмоқда. 

Фото: «PA»

Лондондаги Виндзор саройида 20 футлик Рождество арчаси ўрнатилди. 

Фото: «AFP»

Ҳиндистоннинг Ноида шаҳридаги халқаро аэропортнинг тамал тоши қўйилишини қутлаётган аёл. 

Фото: «Getty Images»

Нью Йоркдаги Пен вокзалида саёҳатга отланган ота боласини либосининг ичига қўйиб олган. АҚШда Шукроналик куни муносабати билан 53,4 миллион киши саёҳатга чиқиши тахмин қилинмоқда. 

Фото: «Anadolu Agency»

Кашмирда туманли тонг пайти балиқ тутишга чиққан балиқчи. 

Фото: «Anadolu Agency»

Кашмирда туманли тонг пайти ўтлаб юрган қўйлар подаси. 

Фото: «EPA»

Франция соҳилларида муҳожирлар бўлган қайиқнинг ҳалокатга учраши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди. 

Фото: «Getty Images»

Италияда таксистларнинг умуммилий иш ташлаши бўлиб ўтмоқда. 

Фото: «EPA»

Неаполь аҳолиси Марадона вафотининг бир йиллиги муносабати билан даҳони ёдга олмоқда. 

Фото: «TASS»

Гонгконгдаги Брюс Ли ҳайкали қайта таъмирлашдан кейин яна очилди.