Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилоти биносидан 20 ноябрь куни бир нафар фуқаронинг жасади топилгани хабар қилинганди. Мактабгача таълим вазирлиги воқеа юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 20 ноябрь куни туман ҳудудида жойлашган 27-мактабгача таълим ташкилоти биносидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган. Мазкур ҳолат Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган. Шунингдек, муносабатда Қўштепа тумани ҳокимининг қарори билан мазкур бахтсиз ҳодиса сабаблари махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини, ўрганиш хулосалари тайёр бўлса бу ҳақда қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Қайд этилишича, ушбу шахс Қўштепа туманидаги «Қўрғонча» маҳалласида жойлашган 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мавсумий ўт ёқувчи вазифасида фаолият юритган. Вазирлик барча оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан вафот этган шахс ҳамда унинг қандай лавозимда фаолият олиб борганлиги ҳақидаги тахминий, тасдиқланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатмасликларини сўраган.

Эслатиб, ўтамиз аввалроқ суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, марҳум ис газидан заҳарланган деб бирламчи хулоса берилган.

Аввалроқ Самарқандда контейнер ичида икки киши ўлик ҳолда топилганди. Шунингдек, Тошкентда ИИБга сўроқ қилиш учун келтирилган эркак эртаси куни ўлик ҳолда топилгани маълум қилинган.