Германия социал-демократик партияси етакчиси, шунингдек, мамлакатнинг бўлажак канцлери Олаф Шольц Ангела Меркелга рамзий маънога эга совға берди. Бу ҳақда «Bild» хабар берди.

Фото: «Bild»

Маълум қилинишича, Шольц Меркелга амалдаги Вазирлар Маҳкамасининг сўнгги йиғилишида баландлиги 1 метр бўлган қизил дарахт тупини совға қилган. Туҳфа рамзий маънога эга бўлиб, «нордон» (немисча «sauer») тупроқда ўсиши керак, «sauer» сўзи эса Меркелнинг турмуш ўртоғи Иоахим Зауэрнинг исми билан бир хил эшитилади.

Фото: «Bild»

Бундан ташқари, Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Зайбертнинг Twitter’да ёзишича, Меркелга гулдаста ҳам тақдим этилган. Шунингдек, у саҳифасига ҳукумат аъзоларининг биргаликда тушган суратини ҳам жойлаштирган.

Фото: «Bild»

Маълумот ўрнида, Меркель 2005 йилдан бери (тўрт муддат) Германия канцлери бўлиб ишлаган, шунингдек, Христиан демократик иттифоқига раислик қилган. 2018 йилдаги сайловда эса кейинги муддат охирида лавозимидан кетишини эълон қилган.

Ҳукумат раҳбари Меркелнинг ваколат муддати тугаши ҳақидаги хабарни 26 октябрь куни маълум қилган. У янги Вазирлар Маҳкамаси шаклланмагунча канцлер лавозимида ишлайди.

Аввалроқ Германия президенти Ангела Меркелдан канцлер лавозимида қолишни сўрагани ва Меркель истеъфога чиққач, қаерда яшамоқчилиги маълум қилинган.