Польшалик археологлар аёл фиръавн Хатшепсут ибодатхонаси остида кўплаб қадимий артефактлар билан тўлдирилган сирли қабрни топди. Бу ҳақда «Nauka w Polsce» хабар берди.

Фото: «Nauka w Polsce» 

Маълум қилинишича, ушбу ибодатхонадаги қазилма ишлари 1961 йилда бошланган. 3,5 минг йиллик бинонинг реставрацияси нафақат археологлар, балки профессионал таъмирловчилар томонидан архитекторлар билан ҳамкорликда амалга оширилган. 

Фото: «Nauka w Polsce» 
Фото: «Nauka w Polsce» 

Қайд этилишича, тадқиқ этиш пайтида олимлар ибодатхона остига тушиб, у ерда вайроналар қатлами билан тўлиб қолган, шунингдек, ичида номаълум қабр бўлган хонани топган. Қазишмалар натижасида кўплаб қимматбаҳо буюмлар аниқланган. Топилмаларнинг баъзилари Ўрта Қироллик даврининг бошида ишлатилган дафн маросими учун зарур буюмлар экани маълум бўлган. Таъкидланишича, қабрнинг ёши ибодатхонадан деярли 500 йил катта. 

Фото: «Nauka w Polsce» 
Фото: «Nauka w Polsce» 
Фото: «Nauka w Polsce» 

Келтирилишича, қабр жойлашган хона тўғридан-тўғри қояга ўйилган бўлиб, 15 метрдан ортиқ узунликдаги йўлакни ўз ичига олади.

Аввалроқ Тибетда тошга ўйилган қадимги цивилизация чизмалари аниқланганди. Шунингдек, Туркияда археологлар неолит давридаги бункерни топгани ва Саудия Арабистонида дунёдаги энг қадимий объект аниқлангани маълум қилинган.