Нега банкоматларда янги намунадаги пуллар йўқ?

Муомалага чиқарилган янги кўринишдаги сўм банкнотлар барча банкоматларда ҳам мавжуд эмас, аммо 2013 йил намунасидаги 5 минг сўм ва 2017 йил намунасидаги 10 минг сўмлик пуллар банкоматларда бемалол ишлаяпти. Марказий банк вакили «Bugun.uz» сўровига жавобан ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, янги банкнотларни банкоматларга қўйиш учун улардаги кассеталар ўлчамини ва дастурий таъминотини ушбу банкнотларга мослаштириш лозим, лекин бу унчалик муаммо туғдирмайди.

«Таъкидлаш лозимки, янги банкнотларни банкоматларга қўйиш учун улардаги кассеталар ўлчамини ва дастурий таъминотини ушбу банкнотларга мослаштириш лозим. Бу жараён маълум вақт талаб этса-да, айтарли муаммоси йўқ. Бироқ бугунги кунда муомалада мавжуд бўлган 2021 йил намунасидаги янги банкнотларнинг сони кам ва ўз-ўзидан уларнинг банкларга келиб тушиш ҳажми ҳам кўп эмас. Ҳозирда янги намунадаги банкнотлар асосан иш ҳақи, пенсия тўловлари учун бевосита банк кассалари орқали, шунингдек, валюта айирбошлаш шохобчалари орқали муомалага чиқарилмоқда.

Масалан, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра муомаладаги 2000 сўмлик банкнотлар 27,5 миллион донани, 20 минг сўмлик 14,5 миллион донани, янги кўринишдаги 5 минг сўмлик 19 миллион донани, 10 минг сўмлик 15,1 миллион донани ташкил қилади. Шундай экан, банкоматларнинг дастурий таъминоти ва техник имкониятлари ушбу банкнотларга мослаштирилгани ҳолда банкларга шу банкнотларнинг келиб тушиши етарлича бўлмаса, банкоматларни ўз вақтида нақд пуллар билан таъминлашда маълум муаммолар, яъни янги кўринишдаги банкнотга мослаштирилган кассетани доимий пул билан тўлдириб боришда узилишлар юзага келиши мумкин.

Зарур ҳолларда янги банкнотларни Марказий банкдан олиш мумкин бўлса-да, бу ҳам, яъни банкка олиб келиш ва банкоматларга қўйишгача бўлган жараён муайян вақт талаб этади. Айни пайтда эски намунадаги банкнотлар ҳам ўз тўлов қобилиятини йўқотмаган ва янги кўринишдаги банкнотлар билан параллель равишда муомалада бўлиб турибди. Шу билан бирга, HUMO тўлов тизимидаги банкоматлар босқичма-босқич янги кўринишдаги банкнотларга мослаштириб борилмоқда», — дейди бош регулятор вакили.

Таъкидланишича, банкоматларда янги банкнотларнинг бемалол ишлаши масаласи муомалада янги банкнотлар салмоғининг кўпайиб бориши, уларнинг банкларга келиши ҳажмининг ҳам ортиши билан ҳал этилади ва бу борада саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк томонидан 2021 йилнинг июнь ойида 2000 ва 20 000 сўмлик банкнотлар, август ойида янги кўринишдаги 5000 ва 10 000 сўмлик пуллар муомалага чиқарилган, эски ва янги намунадаги 5000 ҳамда 10 000 сўмлик пуллар бир вақтнинг ўзида барча жойда эркин муомалада бўлиши айтилган эди.

Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Жаҳон23:59 | 29.9.22
Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Жамият23:05 | 29.9.22
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Жамият22:43 | 29.9.22
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият22:35 | 29.9.22
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Жамият22:22 | 29.9.22
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди
Жамият21:37 | 29.9.22
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди