Ўзбекистонда тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловни амалга ошириш муддати узайтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчираётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддати узайтирилиши мумкин.

Шунингдек, аксарият талабалар ва уларнинг ота-оналари бу бўйича мурожаат қилгани айтилган. Вазирлик мазкур ҳолатни инобатга олиб, тегишли таклифлар тайёрлади ва тўлов муддати узайтирилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ботир Зокиров номидаги санъат институти учун имтиҳон санаси маълум бўлганди.