21:45 | 25.11.21 286

Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланиши мумкин

ССВ ва Антимонополия қўмитаси бу бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда амалда бўлган Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини янгилаш бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «ABC»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг июль ойидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи асосида Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати кескин камайтирилган. Бу сабабли монопрепаратлар позицияси 105 тага, мажмуавий препаратлар рўйхати эса 118 тага қисқариб кетган.
 
Вазирлик бунинг оқибатида рецептсиз ҳам берилиши мумкин бўлган дориларни харид қилиш учун бемор йўл босиб, вақт йўқотиб, навбат кутиб, шифокор қабулига киришга мажбур бўлаётганини қайд этган. Айтилишича, бундай оворагарчилик ва бюрократик тўсиқлар аҳолининг тиббиёт тизимига нисбатан ишончи камайишига, қолаверса, фармацевтика компанияларининг эътирозларига сабаб бўлган. Шунингдек, қонунчилик талабларига кўра, рецепт асосида бериладиган препаратларни тарғибот қилиш тақиқлангани айтилган.

Қайд этилишича, бу ҳолат аҳолининг зарур дори воситалари ҳақидаги маълумотлардан хабардорлигини чеклаган. Бундан ташқари, темпалгин, мукомилт, дексафлю, табекс каби қатор препаратларни чет эл дорихоналаридан ҳеч қандай чекловларсиз харид қилса бўлиши, бизда эса бунинг учун рецепт сўралиши айтилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу муаммоларга ечим топиш учун келиб тушаётган эътироз ва мурожаатлар, қолаверса, халқаро амалиёт ҳамда хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда амалда бўлган Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини бекор қилиб, уни янгилаш бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиққан. Унга мувофиқ, рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати кенгайтирилаётгани таъкидланган.

Айтилишича, янги буйруқ яқин кунларда regulation.gov.uz порталида муҳокамага қўйилади ва Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олингач, кучга киради.

Аввалроқ Антибиотикларни шифокор рецептисиз сотиш қонун билан тақиқланиши айтилганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 88
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 63
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 636
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 205
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 403
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 432