Давлат статистика қўмитаси алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, нархлар 24 ноябрь ҳолати бўйича тақдим этилган. Суякли мол гўштининг 1 килограми нархи 45 000–68 000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:

  • қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000–80 000 сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 3000–7000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 1000–4000 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1000–5500 сўм;
  • тухум (10 дона) — 7000–15 000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5000–17 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 килограмм) — 14 000–24 000 сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 7800–10 500 сўм.

Аввалроқ 27 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистондаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинганди. Шунингдек, 6 октябрь ҳолати бўйича озиқ-овқатларнинг минимал-максимал нархлари айтилган.