Қамчиқ довонида геологик хавфли ҳудуд бартараф этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @MCHSUzbek

Унга кўра, 24 ноябрь куни ФВВ қутқарувчилари Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати ходимлари билан ҳамкорликда хавфли ҳудуддаги хавфни бартараф этган. Қамчиқ довонидан ўтувчи Тошкент–Ўш халқаро автомобиль йўлининг 248-километрида қутқарувчилар йўлга тушиш хавфи бўлган катта тош массаларини сунъий равишда тушириш тадбирларини амалга оширган.

Аввалроқ довонда юк машинаси темир тўсиққа урилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қамчиқда «Spark» йўл тагидан сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетгани айтилган.