Қирғизистонда 5 та мактабда теракт содир этмоқчи бўлган 6-синф ўқувчиси ушланди — видео

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 6-синф ўқувчиси 5 та мактабда теракт содир этмоқчилиги ҳақида хабар берди. Бу ҳақда «Akipress» маълум қилди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум қилинишича, у ТikТоk’даги аккаунтига Бишкекдаги бир нечта мактабларга режалаштирилган ҳужумлар ҳақида хабар берувчи таҳдидли видео жойлаган. Фойдаланувчининг 23 ноябрдаги ушбу пости мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси пойтахт бошқармаси ходимлари томонидан назоратга олинган.

Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, ТikТоk’даги ушбу саҳифа пойтахт мактабларидан бирида 6-синфда ўқийдиган, 2009 йилда туғилган 12 ёшли болага тегишли экани аниқланган. Тергов пайтида ўқувчи буларнинг барчасини безорилик ниятида қилганини таъкидлаган. Мазкур факт Қирғизистон Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (Террорчилик акти тўғрисида қасддан ёлғон хабар бериш) билан рўйхатга олинган. Ҳозирда қўмита ушбу ҳодисага алоқадор бошқа шахсларни қидирмоқда.

«Фуқаролар бундай хатти-ҳаракати билан хавф келтириб чиқармоқда, аҳоли ўртасида ваҳима қўзғатиб, мамлакатга келган меҳмонларга ноқулайлик туғдирмоқда. Бу каби ахборотни текшириш учун катта куч, пул ва вақт сарфланади. Бундан ташқари, муассаса ва транспортларнинг иш вақти ҳам бузилади. Бундай хабарларни текшириш чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборини террорчилик актларини содир этишнинг реал таҳдиди ҳолатларидан чалғитиш хавфи мавжуд. Жиноят кодексида бундай ‘ҳазилларʼ жиноят сифатида таснифланади», дея қўшимча қилган давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси.

Аввалроқ Россиядаги мактабларнинг бирида 6-синф ўқувчиси отишма уюштирганди. Шунингдек, АҚШдаги мактаблардан бирида номаълум шахс отишма содир этганди ҳамда Қозондаги ўқув муассасида отишма содир этишга уринган йигит қўлга олинганди.

Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди
Янгиликлар19:24 | 31.1.23
Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Янгиликлар18:54 | 31.1.23
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022