Қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилади

2021 йил 4 декабрда Қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилади. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «Mint»

Маълум қилинишича, Қуёшнинг тўлиқ тутилиши янги ой чиққанида, Ой юлдузни тўсганида содир бўлади. Тутилишнинг асосий босқичи жанубий яримшарда кўринади, ҳодиса асосан Антарктида ва ушбу қитъа яқинидаги ҳудудларга жуда яхши кўринади. Шунингдек, Қуёшнинг қисман тутилишини Атлантика океанининг жанубий қисмидаги айрим оролларда, жанубий Африка ва Австралияда кузатиш мумкин.

Таъкидланишича, Антарктида яқинидаги бир нечта круиз кемаларида бўладиган тутилишни 2,5 мингга яқин одам кўради. Бунинг учун уларнинг ҳар бири 9 минг доллардан тўлаган. Яна бир кичик гуруҳ одамлар Қуёш тутилишини Антарктидадаги Унион музликларида жойлашган хусусий Union Glacier Camp лагеридан кўриши мумкин. У ерга кириш пули 50 минг долларни ташкил қилади. 1 дақиқа 54 сония давом этадиган тутилишни 60 000 та пингвин тўлиқ кўриш имконига эга бўлади.

Аввалроқ дунё бўйлаб cупер Ой ҳодисаси қачон кузатилиши маълум бўлганди. Шунингдек, Ер аҳолиси ноябрда қандай космик ҳодисаларни кўриши маълум қилинганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда