Геноцид бу этник ёки диний гуруҳ, раҳбар ёки ҳукуматнинг маълум бир гуруҳ одамларни диний, маданий, ирқий, сиёсий ёки бошқа сабабларга кўра йўқ қилиш тўғрисидаги қасддан қилинган қароридир. Бугун биз сиз билан тарихга назар соламиз ва энг аянчли, ошкора ва яширин геноцидлар ўнлигини кўриб чиқамиз.

1. Хитойда катта сакраш ва маданий инқилоб (1949-1976 йиллар). Хитойнинг машҳур «катта сакраш» сиёсати давлатни иқтисодий ва сиёсий модернизация қилишга қаратилган эди. Бироқ ўша даврда мамлакат аҳолисининг 90 фоизи фақат қишлоқ хўжалиги билан шуғулланганлигини ҳисобга олсак, бу Хитой халқи учун катта стресс бўлди ва шу билан бирга 20-40 миллион кишининг ўлимига олиб келди.

Фото: Яндекс.Дзен

Бунга пухта ва узоқни кўзлаб амалга оширилмаган ислоҳотлар ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган иқлим шароити сабаб бўлган. «Катта сакраш» ортидан, орадан кўп ҳам вақт ўтмай давлат ҳаётнинг барча соҳаларини сиёсийлаштириш, мамлакат раҳбариятидаги зўравонлик ва тартибсизликлар билан кечган «маданий инқилоб» содир бўлди. Маданий инқилоб даврида 5 миллион киши репрессияга учради.

2. СССРдаги Сталин даври (1929-1953). Одатда ҳамманинг кўз олдида энг шафқатсиз оммавий қотиллардан бири сифатида Адольф Гитлер гавдалансада, бу борада кўпчилик Иосиф Сталиннинг қилмишларини унутади, унинг ҳукмронлиги даврида бутун бошли мамлакат концлагерга айланганлигини эсга ҳам олмайди. Манбаларга кўра, унинг қатағонлари ва давлатни бошқариш сиёсат йўли натижасида 20 миллионгача одам ҳалок бўлган.

Фото: «Wikimedia» 

3. Холокост (1939-1945). «Холокост» сўзини умрингиз давомида бир марта бўлсада эшитиб кўрганингиз тайин. Хўш, бу сўз қандай маънони англатишини англатишига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Бу тушунча Германияда ҳам бир қисм вакиллари яшаган яҳудий халқини мақсадли равишда ва бутунлай йўқ қилишга қаратилган ҳаракатни ифодалайди.

Фото: «Getty Images»

Умуман олганда, бу қирғин фашистлар Германиясида айрим ижтимоий ва этник гуруҳларга, жумладан, масонлар, лўлилар, жинсий алоқада бўлган бир жинслилар ва ўлим бўсағасидаги беморларга қаратилади. Натижада, дунёдаги барча яҳудийларнинг 1/3 қисми, жумладан, Европадаги яҳудийларнинг 60 фоизи, лўлиларнинг 1/3 қисми, полякларнинг 10 фоизи, 3 миллион совет ҳарбий асирлари ва бошқалар жисмонан йўқ қилинади.

4. Камбоджада қирғинбарот йиллари (1975-1978 йиллар). Қизил кхмерлар 1975 йилда Камбоджа ҳукуматини ағдариб, унинг ўрнига коммунистик «утопия»ни яратганларида, уларнинг биринчи ҳаракати «давлат душмани» мақомига сазовор бўлган ҳар қандай одамни йўқ қилишга буйруқ бериш бўлди. Бу «шарафли» мақом эса нафақат собиқ тузумнинг собиқ аъзолари ва ҳарбийларга, балки журналистлар, ўқитувчилар, бизнесменлар, зиёлилар, буддистлар ва ҳатто ҳар қандай кўзойнак тақиб юрган зиёли бўлиб кўринган одамларга ҳам тегишли эди.

Фото: «Getty Images»

Ушбу қисқа вақт давом этган, аммо даҳшатли қатағонда ҳалок бўлганларнинг умумий сонини ҳеч қачон аниқ ҳисоблаб чиқишнинг имкони бўлмасада, камида икки миллион киши ҳалок бўлганлиги тахмин қилиш мумкин (Камбоджа аҳолисининг деярли 20 фоизи). Агар 1979 йилги Вьетнам истилоси кхмерларни ҳукуматдам ағдариб ташламаганида эди, қурбонлар сони, албатта, бундан анча кўпроқ бўларди.

5. Арман геноциди (1915-1923 йиллар). Бугунги кун сиёсатчиларининг арман геноцидини эсламасликка ҳаракат қилишларига қарамай, кўпгина тарихчи олимлар ХХ асрдаги биринчи кенг кўламли уюшган геноцид турклар томонидан ҳарбий вазир Энвер Пошо бошчилигида амалга оширилган деб ҳисоблайди.

Фото: «Reuters»

Биринчи жаҳон урушидан кейин Туркияда 1,8 миллионга яқин арман ва юз минглаб бошқа миллат вакиллари қироб юборилган, сургун қилинган ва очликка маҳкум қилинган эди. Усмонлиларни тарихда биринчи бўлиб «концлагерь» тушунчасини амалиётга жорий қилганлар дейиш мумкиндир эҳтимол. Бугунги замонавий турклар мазкур геноциднинг амалга оширилганлигини тан олмайдилар, бироқ тарихчиларнинг фикри бу борада бутунлай бошқача.

6. Руанда қирғини (1994 йил). Геноцидлар нафақат сиёсий қарама-қаршиликлар, балки қабилавий келишмовчиликлар туфайли ҳам юзага келиши мумкин. Тутсилар узоқ вақт ҳукмронлик қилган ва мамлакат аҳолисини назорат қилган, аҳолининг аксарияти ҳуту қабиласи вакилларидан ташкил топган Руандани бу борада яққол мисол қилиб келтириш мумкин.

Уларнинг 1962 йилда якунланган бутун ҳукмронлиги даврида 500 000 дан 1 000 000 гача одам ҳалок бўлди. Охир-оқибат, 1994 йилда Хуту президенти Хабяримананинг самолёт ҳалокатида сирли равишда вафот этиши туфайли юзага келган кескинлик ҳарбий можарога олиб келади. Бу қўшни икки халқ ўртасида қонли тўқнашувларга сабаб бўлади.

7. Ҳиндистоннинг бўлиниши (1947 йил). Бу қирғинбарот ҳодиса ҳукумат томонидан маълум сиёсий сабабларга кўра уюштирилмаган тарихдаги кам сонли геноцидлардан бири бўлиб, у 1947 йилда Буюк Британия Ҳиндистонидаги энг йирик ва энг муҳим колонияларининг бўлиниши натижаси эди. Бу даврга келиб ҳинду ва мусулмон минтақаларини (мос равишда Ҳиндистон ва Покистон) бўлиб юборишга қарор қилинди. Бу қарор ўз навбатида миллионлаб мусулмонлар, ҳиндулар ва сикхларни «чегаранинг нотўғри томонида», яъни ўзларига тегишли бўлмаган ҳудудда қолиб кетишларига сабаб бўлди.

Фото: «Getty Images»

Натижада, миллионлаб одамлар ўз уйларидан ҳайдаб чиқарилди ва улар ўзларига янги бошпана қидириш учун юзлаб километрларни босиб ўтишга мажбур бўлдилар. Умуман, гуруҳлар ўртасида пайдо бўлган доимий низолар натижасида ҳаммаси бўлиб 16 миллионга яқин одам ҳалок бўлди.

8. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги этник немисларни ҳайдаб чиқариш воқеалари (1945 йил). Кўпгина тарихчи олимлар бу ҳодисани халқнинг ҳақиқий геноциди эмас, балки кўчириш жараёнлари деб ҳисоблашади. Шунга қарамай, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда 14 миллионга яқин этник немислар ва уларнинг славян иттифоқчиларининг Совет Россиясидан Шарқий ва Марказий Европанинг босиб олинган ҳудудларидан мажбуран кўчирилиши геноцидга жуда яқин ҳодиса сифатида тарихга кирди. Сабаби бу «саёҳат» биз ярим миллиондан икки миллионгача одамнинг умрига зомин бўлган эди. Гарчи бу йўқотишларнинг аксарияти очлик ва касаллик туфайли содир бўлган бўлсада, кўплаб немислар тўғридан-тўғри Совет меҳнат лагерларида ўлдирилганлигини ҳам унутмаслик керак.

9. Шимолий Корея (1945 йилдан ҳозирга қадар). «Меҳнаткашлар жаннатида» ҳозиргача қанча одам ҳалок бўлганини ҳеч қачон билиб бўлмайди. Аммо Пхеньян 1945 йилда «Буюк йўлбошчи» ҳокимият тепасига келганидан бери ўз халқи билан урушиб келаётгани ҳақидаги версия бор. Мамлакатда 1990 йилларнинг ўрталаридан бери бир неча миллион деҳқон очликдан нобуд бўлди, шу ўринда Шимолий Корея озиқ-овқат танқислигидан энг кўп жабрланган ҳудудларга озиқ-овқат ёрдами етказилишига тизимли ва атайлаб тўсқинлик қилгани таҳлилчиларга яхши маълум.

Фото: «AP»

Ва албатта, сўнгги 65 йил ичида Шимолий Кореядаги кўплаб лагерларда ҳалок бўлган турли «жиноятлар»да айбланган миллионга яқин одам, жумладан, аёллар ва болаларни ҳам унутмаслик керак.

10. Амалек ва мидиёнлар геноциди. Халқлар геноциди замонавий инсониятнинг кашфиёти эмас. Бунга биринчи мисол исроилликлар, амалек ва мидиён халқлари ўртасидаги қарама-қаршилик эди. Бунда геноцид ўта маҳаллийлаштирилган, бир неча ўн йиллар давомида камида бир неча ўн минглаб одамлар ҳалок бўлган.

Бизда ҳозирча шулар. Дунё тинч бўлсин! Яна рейтинглашгунча.