Россияда Алишер Усмонов сабаб яна бир миллиардер пайдо бўлди

Россияда Алишер Усмонов сабаб яна бир миллиардер пайдо бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «Kremlin.ru»

Маълум қилинишича, «USM» холдинги бош директори Иван Стрешинский 1,3 миллиард доллар бойлик билан миллиардерлар қаторидан жой олган биринчи россиялик топ-менежерга айланди.

Журнал маълумотларига кўра, «USM»нинг асосий эгаси Алишер Усмонов унга холдинг акцияларининг қўшимча 2 фоизини ўтказганидан сўнг Стрешинскийнинг бойлиги 1,3 миллиард долларга ошган. Натижада унинг холдингдаги улуши 3 фоиздан 5 фоизга кўтарилган. Бу, ўз навбатида, Стрешинскийга нафақат миллиардер бўлишга, балки «Forbes» капиталист–директорлари рейтингида биринчи ўринни эгаллашга имкон берган.

Фото: «Forbes»

Қайд этилишича, 2020 йил 26 ноябрда «Forbes» журнали ўз компанияларидаги энг қиммат улушга эга бўлган топ-менежерлар рейтингини эълон қилган. Ўшанда биринчи ўринни умумий қиймати тахминан 539 миллион доллар бўлган «Сибур» компанияси директорлар кенгаши раисининг ўринбосари, кейинчалик компания собиқ президенти Александр Дюков эгаллаган. Иккинчи ўриндан эса ўша пайтда компаниянинг 3 фоиз улушига эга бўлган Стрешинский қайд этилган, унинг бойлиги 477 миллион долларга баҳоланган.

Аввалроқ Алишер Усмонов энг сахий хайриячи деб эълон қилинганди. Шунингдек, унинг дунё бойлари рейтингидаги ўрни маълум бўлганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди