Шимолий Кореяда аҳолининг чарм плаш кийиши тақиқланди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, тақиққа давлат раҳбари Ким Чен Иннинг уни жуда яхши кўриши сабаб бўлган. Жумладан, Шимолий Корея етакчиси суратидан нусха кўчириш раҳбарнинг обрў-эътиборига қарши кураш ҳисобланиши қайд этилган.

Таъкидланишича, Ким биринчи марта 2019 йилда чарм плаш кийган, шундан сўнг улар Шимолий Корея элитаси орасида тезда машҳур бўлиб кетган, чунки бу улар учун етакчига содиқлигини англатган. Аммо урф эътибордан четда қолмаган, синтетик теридан ясалган сохта плашлар тарқалган. Шу тариқа, полициячилар чарм плашларни сотишни тақиқлаган ва буни Ким Чен Иннинг ташқи кўриниши арзонлашишига олиб келиши билан изоҳлаган.

«Полиция давлат раҳбарига ўхшаб кийинишни ‘юқори қадр-қимматнинг обрўсига қарши чиқишга уринишʼ деб даъво қилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ омма олдига 1 ой ичида биринчи марта чиққан Ким Чен Ин Гитлерга ўхшатилганди. Шунингдек, Японияда Ким Чен Инга қарши суд жараёни бошланганди.