«Толибон» ҳаракати Афғонистонда каннабисни қайта ишловчи завод очади — ОАВ
Афғонистонда ҳукуматни назоратга олган «Толибон» ҳаракати мамлакатда каннабисни қайта ишловчи завод очиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Толибон» Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, завод «Cpharm» компанияси ёрдамида қурилади. Компания ҳақида батафсил маълумот берилмаган, айрим манбаларда таъкидланишича, у Австралияда жойлашган.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази раҳбари Саид Хости Twitter’да ички ишлар вазирининг гуёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича ўринбосари ҳаракат вакиллари билан учрашганини маълум қилган.
«‘Cpharm’ Афғонистонда каннабисни қайта ишлаш заводини яратиш учун 450 миллион доллар сармоя киритмоқда. Компания билан шартноманинг барча босқичи якунланган ва бир неча кундан кейин лойиҳа расман ишга туширилади, бу орқали кўплаб фуқаролар учун иш ўрни яратилади», — дейди Хости. ушбу завод маҳсулотларидан дори ва кремлар ишлаб чиқарилади.
Шу билан бирга, Австралия «Cpharm» компаниясининг ўзи «Толибон» ҳаракати ва завод билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини эълон қилган.
Аввалроқ Афғонистон Марказий банкига Ғани даврида ишлаган амалдорлардан қанча маблағ тушгани айтилганди. Шунингдек, Афғонистон иқтисоди билан боғлиқ яна бир муаммо юзага келиши мумкинлиги маълум қилинганди.