Янгиликлар - 18:39 · 25.11.2021

Тошкентда тадбиркор фойдасига 1,6 млрд қарз ундириб берилди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида тадбиркор фойдасига 1,6 миллиард қарз ундириб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, бюронинг Юнусобод туман бўлими иш юритувида Иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судининг 24 мартдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор «Ўзбекистон Миллий Электр тармоқлари» акциядорлик жамиятидан ундирувчи «Силкин Алексей Александрович» хусусий корхонаси фойдасига 1 миллиард 600 миллион сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
МИБ Юнусобод туман бўлими давлат ижрочиси У.Примов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 15 октябрь куни 1 600 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик тадбиркор фойдасига ундирилиб, ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Мазкур ижро иши қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.