Австриялик мутахассислар глобал электр узилишидан огоҳлантирди
Австриялик ҳарбий мутахассислар дунё бўйлаб номаълум муддатга электр таъминотида катта узилишлар бўлишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Esoreiter» хабар берди.

Маълум қилинишича, Австрия Мудофаа вазирлиги яқинда электр таъминотида ноаниқ узилишлар бўлиши ҳақида маълумот берган. «Гап электр таъминотидаги катта узилишлар ҳақида эмас, аксинча, бу қачон юз беришидадир», — деган Австрия мудофаа вазири Клаудия Таннер.
Таъкидланишича, таъминотдаги узилиш светофорлар, банкомат, телефон, интернет ва бошқа хизматларнинг ишламай қолишига олиб келади. Ривожланаётган мамлакатларда ҳам жиддий оқибатлар кузатилади, бу давлатлардаги минглаб беморлар электрон тиббий ускуналарсиз вафот этиши мумкин.
«Энг катта таҳдидлардан бири замонавий давлатларда кузатилади», — деган Австрия ички ишлар вазири Карл Нехаммер электр энергиясининг узилиши ҳақида.
«Қоронғулик жамият учун катта таҳдиддир. Чунки полиция, тез ёрдам каби барча фавқулодда хизматлар ўз фаолиятини узлуксиз давом эттиради», — деган австриялик подполковник Пьер Кугельвейс.
Австриялик мутахассислар мазкур ҳодиса юзага келганда қандай чора кўриш бўйича ахборот бериб бормоқда. «Ҳеч нарса ишламаса, нима қилиш керак? Сув ёки электр йўқ бўлганда глобал узилиш катта оқибатларга олиб келади. Шу сабабли биз фуқаролар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ниятидамиз», — деган мутахассислар.
Ҳозирда экспертлар бу қачон юз бериши мумкинлиги ҳақида тахминий санани белгиламаган, бироқ Австрия бунга 2025 йилгача тўлиқ тайёрланишни мақсад қилган.
Аввалроқ олимлар иқлим ўзгаришининг яна бир оқибатини аниқлаганди. Шунингдек, Ердаги ҳаётга таҳдид солаётган энг асосий хавф маълум бўлганди.