ДХХ Тошкентда ҳокимликнинг мансабдор ходимини пора билан ушлади — видео

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор ходимини пора билан қўлга олди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, ходим 2 фуқаро билан тил бириктириб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга Зангиота туманидан 12 гектар ер олиб беришни ваъда қилган. У бунинг эвазига тадбиркордан 1 миллион 560 минг доллар талаб қилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Мансабдор ходим пойтахтдаги ресторанда аванс сифатида 50 минг доллар олган вақтида ушланган.

Аввалроқ Самарқандда ХТБ мудири ўринбосари пора билан қўлга олингани хабар қилинганди. Шунингдек, Андижонда халқ таълими бўлими бошлиғи 900 доллар пора билан қўлга тушгани маълум қилинган.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев