Исроилда биринчи марта аёл қўмондон этиб тайинланди
Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг пайвозлар бўйича мактабида биринчи марта аёл киши қўмондон этиб тайинланди. Бу ҳақда «Times of Israel» хабар берди.

Маълум қилинишича, аёл ҳарбий ҳаво кучлари мактабидаги жанговар навигаторлар эскадронига қўмондонлик қилади ва янги авлод навигаторларини тайёрлайди. У 2010 йилда ҳарбий хизматга кирган ва навигаторлик бўйича парвоз мактабини тамомлаган.
У турли лавозимларда ҳам хизмат қилган ва жанговар эскадрон командирининг ўринбосари бўлган биринчи аёл ҳисобланади. Маълумот ўрнида, Исроилнинг биринчи аёл жанговар учувчиси 2001 йилда парвозлар мактабини тамомлаган Рони Сукерман бўлган.
Аввалроқ Исроил разведкаси эронлик генерални ўғирлаб кетгани ва Исроилда 6 нафар фаластинликнинг қамоқдан қочиши фонида хавфли муаммо юзага келгани маълум қилинган.
