Мексикада 10 дан ошиқ сирли қабр топилди
Мексика шимолида жойлашган Сонора штатида 14 та сирли қабр топилди. Бу ҳақда «ABC News» хабар берди.

Мамлакат прокуратураси маълумотларига кўра, қабрлардан кўп миқдорда чириган ва куйган жасадлар ҳамда уларнинг суякларининг бўлаклари топилган.
Қайд этилишича, қабрларда қанча жасад борлигини аниқлашнинг иложи бўлмаган, аммо ҳар бир қабрда бир нечта одам суяклари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Қабрлар ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларининг саъй-ҳаракатлари туфайли топилган.
Маълумотларга кўра, Сонора гиёҳванд картеллари ўртасидаги ҳукмронлик учун кураш бўладиган майдонга айланган. Мамлакатда 2021 йилнинг биринчи 9 ойида 25 мингдан ортиқ одам ўлдирилган.
Аввалроқ Мисрда 200 дан ортиқ номаълум қабрлар топилганди. Шунингдек, Канадада яна эски мактаб ҳудудидан номаълум қабрлар топилгани маълум бўлганди.