Mustang АËҚШ тармоғида бензин нархи «Ўзбекнефтгаз» таклифидан ҳам арзонлади
Тошкент шаҳридаги Mustang автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида Аи-80 маркали бензин нархи кескин арзонлади. Айни пайтда ушбу тармоқ Тошкент шаҳридаги энг арзон нархни таклиф этмоқда.

Маълум қилинишича, Mustang бренди остидаги барча шохобчаларда 26 ноябрдан 27 ноябрга ўтар кечаси — соат 00:00 дан бошлаб Аи-80 маркали бензиннинг 1 литри учун 6800 сўм нарх белгиланади. Таъкидланишича, ҳайдовчиларга Аи-80 бензин хариди учун чеклов ўрнатилмайди.
Mustang Ўзбекистонда илк марта Аи-92 бензинини Аи-80 нархида (яъни 4500 сўмдан) таклиф қилиб, кўпчиликнинг ёдида қолганди. Бу гал ҳам тармоқ раҳбарияти талабгир бензин маркаси учун Ўзбекистондаги энг арзон нархлардан бирини таклиф этмоқда.
Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» Аи-80 бензини нархи пасайишини маълум қилганди.