Ўзбекистонда аҳоли орасида асосий ўлим сабаблари маълум қилинди

Ўзбекистон аҳолиси орасида асосий ўлим сабаблари аниқланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан Bugun.uz’га тақдим этилган маълумотларда келтирилган.

Фото: Google Images
Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида 132,1 мингта ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, 
ҳар 1000 аҳолига нисабатан ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этган. Мамлакат аҳолиси орасидаги ўлим ҳолатларига асосан қуйидагилар сабаб бўлган:
  • қон айланиш тизими касалликларидан — 61,9 фоиз (81,8 минг киши);
  • ўсимталардан (саратон касаллиги) — 7,9 фоиз (10,4 минг киши);
  • бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан — 5,2 фоиз (8,2 минг киши);
  • нафас олиш аъзолари касалликларидан — 6,2 фози (6,9 минг киши);
  • овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан — 4,2 фоиз (5,5 минг киши);
  • юқумли ва паразитар касалликлардан — 3,2 фоиз (4,3 минг киши);
  • бошқа касалликлардан — 15 фоиз (11,4 минг киши).

Шунингдек, 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида 5,8 мингта 1 ёшгача бўлган гўдаклар ўлими 
қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 нафар тирик туғилган гўдакка ўлим коэффициенти 8,9 промиллени ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ковидга чалиниш кескин ошиб, ўлим ҳолати кўпайгани айтилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган аҳолиси асосан нима сабабдан вафот этаётгани маълум бўлганди.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023