Ўзбекистонда «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонун қабул қилинди

Президент «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Фото: «1ul.ru»

Унга кўра, ноширлик фаолияти субъектлари ўз фаолиятида мустақил бўлади. Нашрга тайёрланган қўлёзмаларни ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, мазмунига кўра уларнинг шахсий ҳаётига аралашув деб қаралиши мумкин бўлган нашрларни ҳамда ноширлик маҳсулотини чиқариш ва тарқатиш тақиқланади.

Ноширлик фаолияти соҳаси Вазирлар Маҳкамаси ва Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тартибга солинади. Қонунга кўра, ноширлик фаолиятининг субъектлари қуйидагилардан иборат:

  • нашриёт;
  • тайёрловчи;
  • буюртмачи;
  • тарқатувчи.

Ноширлик фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга оширилади. Қуйидаги ҳолларда хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш талаб этилмайди:

  • давлат органлари, марказий муассасалар, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўпламларини нашр этишда;
  • республика аҳамиятига эга нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек, ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган, оммавий равишда тарқатиш ёки қўлёзма ҳуқуқи асосида кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда;
  • оммавий ахборот воситалари ушбу ОАВ таҳририятлари томонидан чоп этилганда.

Ноширлик маҳсулотлари тарқатувчи томонидан шартномалар асосида тарқатилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Аввалроқ Сенат ялпи мажлисида «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонун маъқуллангани хабар қилинганди. Шунингдек, Марказий Осиёда сўз эркинлиги бўйича кўрсаткичлар таҳлил қилинганди.

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Янгиликлар18:32 | 6.2.23
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

Муҳим хабарлар

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

18:32 · 06.02.2023

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023