Қирғизистонда давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди — видео

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги мамлакатда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашни режалаштирган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум қилинишича, гуруҳ бўлажак парламент сайловлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилган тезкор тадбирда аниқланган. Улар сайловдан сўнг мамлакатда тартибсизлик қўзғатувчи намойишлар қилишга уринган ва шундан сўнг ҳокимиятни эгаллашни режалаштирган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон Жиноят кодексининг 38 ва 309-моддалари (Ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш) бўйича судгача иш қўзғатган ва Бош прокуратура идоралараро тергов гуруҳи тузган.

Гуруҳ мингга яқин тажовузкор ёшларни оммавий норозилик намойиши ташкил қилиш учун жалб қилган, улар билан давлат тузилмаларига қарши мафкуравий муносабатда бўлишга қаратилган учрашувлар ўтказган, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқариш режасини муҳокама қилган ҳамда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга ундаган.

Таъкидланишича, гуруҳ орасида  Жокоргу кенеш депутатлари ва собиқ юқори мартабали амалдорлар ҳам бўлган.

Аввалроқ Қирғизистонда 5 та мактабда теракт содир этмоқчи бўлган 6-синф ўқувчиси ушланганди. Шунингдек, Қирғизистонда 2020 йилги тартибсизликлар бўйича суд иши бошланганди.

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Янгиликлар14:20 | 27.1.23
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилди
Янгиликлар13:59 | 27.1.23
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилди