Қирғизистонда гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик эркак ушланди — видео

Қирғизистонда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш хизмати ходимлари мамлакатга Ўзбекистон ва Тожикистондан гиёҳванд моддаларни етказиб бериш шуғулланган гуруҳни аниқлади. Бу ҳақда «Knews» хабар берди.

Кадр: You Tube

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик эркак Жалолобод вилоятининг Мамай қишлоғида қўлга олинган. Жараёнда умумий оғирлиги тахминан 7 килограмм бўлган каннабис қатрони аниқланиб, мусодара қилинган. Яна бир гумонланувчи Бишкек яқинидаги айланма йўлда ушланган. Аниқланишича, Боткен вилоятида туғилган С.И.нинг машинасида оғирлиги тахминан 9 килограмм бўлган гиёҳванд модда топилган. Кейинчалик жиноят ишига алоқадор яна бир фуқаро Д.И. қўлга олинган. Унинг ёнидан топилган каннабиснинг умумий оғирлиги 16 килограммни ташкил қилган.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ одам ўлдиргани учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Қирғизистонда ушланганди. Шунингдек, мамлакатда «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотининг ўзбекистонлик етакчиси қўлга олинганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда