9:39 | 26.11.21 80

Россияда 18 ёшли ўзбекистонлик йигит содир этган ЙТҲда 1 киши ҳалок бўлди — фото

Ҳодисага йигитнинг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган

Россиянинг Ленинград вилоятида 18 ёшли ўзбекистонлик йигит содир этган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Fontanka» хабар берди.

Фото: «Fontanka»

Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 24 ноябрь куни эрталаб (Тошкент вақти билан 11:20 атрофида) «А-120» автомагистрал йўлида содир бўлган.

Фото: «Fontanka»

Аниқланишича, 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси «Opel Vectra» русумли автомашинани ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда автомобиль қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 43 ёшли фуқаро бошқарувидаги «UAZ Patriot» машинаси билан тўқнашган.

Фото: «Fontanka»

Ҳодиса оқибатида «Opel Vectra» машинасида бўлган 37 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Натижада автомобиль ҳайдовчиси, ундаги яна икки йўловчи — 39 ёшли эркак ва 62 ёшли аёл турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Қайд этилишича, мазкур факт юзасидан милиция ходимлари текширув олиб бормоқда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигитлар ўғирлаган машинасида ЙТҲга учрагани маълум қилинганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркак машина ўғирлаб, унда ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилганди.