Хоразмда «Sayyoh-2021» халқаро форуми ўтказилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида «Sayyoh-2021» халқаро форуми ўтказилди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Таъкидланишича, анжуманни ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатнинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштирилиш, туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларнинг имплементация қилиниши, халқаро нормаларнинг туризм фаолияти ва амалиётга жорий этилишида кўмаклашиш ҳамда туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва бартараф этиш буйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадбирда жамоатчи ташкилотлар билан бир қаторда, Сенат ва Қонунчилик палатаси аъзолари, шунингдек, бир қатор манфаатдор идоралар ва ОАВ вакиллари ҳамда олтмишга яқин хорижий давлатлардан экспертлар, уларнинг 20 нафари анъанавий, 43 нафари эса онлайн платформа орқали иштирок этди.
Форумда қуйидаги масалалар кўтарилган:
- Халқаро туристик ҳуқуқ ва туризм соҳасида истеъмолчиларнинг трансчегаравий мурожаатлари
- Таълим ва тиббий туризмда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни яхшилаш вазифалари
- Электрон туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: халқаро тавсиялар ва мамлакатлар тажрибаси.
Бунда, асосан, туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш, чет эллик сайёҳ (истеъмолчи)ларнинг мурожаатларини чет эл фуқароси бўлшига қарамасдан, ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш илғор халқаро тажрибани жорий қилиш, хорижда таълим олаётган талаба-ёшларнинг истеъмолчи борасидаги мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, Электрон туризм соҳасида истеъмолчилар томонидан юборилган мурожаатларни халқаро тажрибалар асосида кўриб чиқиш, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.