Бугун оқшоми. Текин ошга тўпланганлар, ис газидан вафот этган ёш келин-куёв, стресдан халос бўлишнинг «қозоқча» йўли

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

«Агар ўзбеклар бошқа ишларга ҳам ошга келгандек бирлашиб йиғилганларида эди, бундан қудратли миллат бўлмас эди» деганларидек, ўзбеклар яна текин ошга йиғилди.

Тошкент шаҳрида 27 ноябрь куни одамлар янги савдо марказининг очилиши муносабати билан бепул палов учун тўпланди

Видеодан ҳатто кириш-чиқиш йўлаклари ҳам одамларга тўлиб кетганини кўриш мумкин. Карантин? Ниқоб тақиш? Оралиқ масофа? Карантин тартиблари? Бу қоидалар бир чеккада сигарет чекиб турган бўлса керак. Ҳа майли, ошдан олинг, совумасин. Ундан олдин карикатурани ҳам кўринг.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Тошкент вилоятида ёш келин-куёв ис газидан захарланиб вафот этди. Куёв 26 ёш, келин эса 24 ёш бўлган.

Фото: «Bugun.uz»

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 26 ноябрь, жума куни эр-хотин газдан заҳарланиб ҳалок бўлди. Воқеа туманнинг Султонобод маҳалласи Султонобод кўчасидаги уйлардан бирида содир бўлган. Унда хонадон эгасининг ўғли Д.А. (1995 йил) ва келини С.А. (1997 йил) ҳалок бўлган.

Туман ҳокими ҳодисанинг сабабларини текшириш бўйича дастлабки зарур чораларни кўриш, шунга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қарор имзолаган. Бош прокуратура матбуот котибининг келтиришича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистонда 3 нафар ички ишлар ходими видеоселектордан қайтаётганда ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида 26 ноябрь куни 3 нафар Жазони ижро этиш департаменти ходими йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Воқеа туман ҳудудидан ўтувчи А-380 Ғузор–Бухоро–Нукус–Буйнеу автомобиль йўлининг 708-километрида соат 00:10 ларда содир бўлган.

Фото: «Bugun.uz»

Унда жазони ижро этиш хизмати ходими И.И. хизмат жойидан яшаш хонадонига қайтаётган вақтда «Cobalt» автомашинасида қарама-қарши томонларни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. «Uznew.uz» берган маълумотларга кўра, ходимлар фармойиш асосида 46-сон манзил колониясига бириктирилган 2-сон тергов ҳибсхонасига видеоселектор йиғилишига борган. Воқеа улар йиғилишдан уйга қайтаётган вақтда содир бўлган.

ЖИЭМнинг (бу «севимли» GM автозаводи эмас) икки ходими воқеа жойида, яна бири эса шифохонада вафот этди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. Текширув натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилиши таъкидланган.

Кичик хабарлар пунктларда:

  • Ўзбекистонда  5 йилдан сўнг мактаб ўқувчилари сони 7,5 миллион нафарга етади;
  • Ўзбекистонда 2021 йилда 1,031 минг гектар ер майдонида пахта етиштирилиб, жами 3,4 миллион тонна пахта хом ашёси териб олинди

Хўш, оламда нима гап?

Маҳкумларни стрессдан ҳалос қилишнинг «қозоқча» йўли: қамоқхонада виртуал кўзойнаклардан фойдаланилмоқда.

Фото: «Polisia.kz»

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида маҳкумларни стрессдан халос қилишда виртуал кўзойнаклардан фойдаланилди. Маҳкумлар замонавий қурилмадан фойдаланган ҳолда Франция ва Россияда жойлашган Эрмитаж ва Лувр музейларида, шунингдек, Қозоғистон пойтахти — Нур-Султон шаҳрида бўлган. 

Фото: «Polisia.kz»

Муассаса ходимларининг таъкидлаганидек, бу каби кўзойнаклардан фойдаланиш маҳкумларни жуда хурсанд қилган ва мавжуд оғир вазиятни унутишга ёрдам берган. Аммо сизда қамоққа тушмасдан ҳам бундай қилиш имконияти бор. Шунчаки виртуал кўзойнак сотволинг. Лайфхак учун раҳмат айтиш шарт эмас.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди