Жиззахда аёл «замдиректор» мактаб ходими томонидан калтакланди — видео

Жиззах вилояти Зомин туманидаги 5-мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари калтакланди. Бу ҳақда «Zamon.uz» хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, воқеа 13 ноябрь куни содир бўлган. Шу куни аёл кадрлар бўйича менежер Ж.Б. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Директор ўринбосарининг сўзларига кўра, у ўша куни ходим билан кесилган ойлик маоши бўйича гаплашмоқчи бўлган. Директор имзоси ва ойлик нима сабабдан қайтгани тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилса, молия бўлимидан пулни олиши мумкинлигини эшитгач, бу бўйича ундан маълумот олмоқчи бўлиб, тегишли ҳужжатларни беришини сўраган. Лекин менежер «Аёл бўлиб, нега менинг йўлимни тўсасан?» дея уни ҳақорат қилган. Шундан сўнг аёл эркакнинг йўлини тўсиб, нега ҳақорат қилаётганини сўраган. Қўли билан унинг кўкрагидан итарган. Эркак эса аёлга мушт туширган. Воқеадан сўнг директор ўринбосари шифохонанинг гинекология бўлимига ётқизилган, аммо шифохонага ётқизилганининг 5-кунида 10 ҳафталик ҳомиласи тушиб қолган.

Менежментнинг сўзларига кўра, аёл унинг йўлини тўсиб, ойлигини сўраганда у фақат директор буйруғини чиқаришини, буйруқни ҳисобхонага киритгани ва улар ойликни қайтарганини маълум қилган. Аёл эса «Сен ойлигимни олиб, ишлатиб юргансан», дея ҳақорат сўзлар айтган. У эса аёлга вазиятни тўғри тушунтиргани, лекин ўринбосар унинг кўкрагидан итаргани, бир неча марта бундай қилмаслигини сўраганда ҳам ҳаракатда давом этгани, тизза билан зарба бермоқчи бўлганда аёлнинг кўкрак қисмига салгина қўли тегиб кетганини маълум қилган.

Воқеани ўрганиш давомида мактабнинг бошланғич касаба уюшмаси раиси билан суҳбат ўтказилган. У менежернинг бир неча бор ўзи ўтмаган дарси ўрнига бошқа ўқитувчиларни киргизгани, лекин бу учун уларга ҳақ тўламагани, ходимларни 6 ойлаб ишлатиб, аммо иш ҳақи ёзиб бермагани, ваколатига кирмаса-да, илмий бўлим мудири вазифасини бажариб, ўқитувчиларнинг ўзи билан гаплашмай, тўланиши керак бўлган миллионлаб пулларини қайтариб юборгани, шунингдек, у туфайли мактабда ўқув самарадорлиги пасайиб кетгани ҳақида маълумот берган. Менежер ходимларни мажбурий меҳнатга чорлагани, олиб борган сиёсатидан мактабнинг 90 фоиз ўқитувчилари норози экани ҳам билдирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда ҳомиладор ўқитувчи калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, вилоятнинг Китоб туманидаги мактабда ҳам ўқитувчи аёлларга куч ишлатилгани маълум қилинган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023