Путин Озарбайжон президенти ва Арманистон бош вазирига зайтун новдаларини совға қилди — видео
Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга тинчлик рамзи сифатида зайтун новдаларини совға қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу статуэткалар олтин кўринишида ҳамда зайтун новдаси шаклида икки нусхада тайёрланган. Уларнинг остига «Сочи, 2021 йил, 26 ноябрь» деб ёзилган.
«Чап томонимда арман ва озарбайжонлик дўстларга берган совғамни кўришингиз мумкин: тинчлик ва фаровонлик рамзи бўлган зайтун новдаси», — дея таъкидлаган Путин Қорабоғ масаласида уч томонлама ўтказилган музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнотда.
Қайд этилишича, зайтун новдаси тинчлик, ғалаба, шодлик, мўл-кўлчилик, поклик ва абадиятни англатади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Путин столи устидаги «сирли тугма» тасвирга олинганди. Путин ва Байденнинг навбатдаги учрашуви қаерда бўлиши айтилганди.