Танзила Норбоева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси билан учрашди

Танзила Норбоева 25 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Маълум бўлишича, учрашув Ўзбекистон парламенти делегациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеясининг навбатдаги ялпи мажлисида иштироки доирасида бўлиб ўтган. Унда Валентина Матвиенко Ўзбекистонда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, 2021 йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловини юқори баҳолаган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

«Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишончга эга бўлиб, улар Россия–Ўзбекистон ҳамкорлиги кун тартибини белгилаб беради. Шунингдек, давлатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган даражага кўтарилди. Ҳамкорлигимиз иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда. Ўзбекистон Президенти парламент ҳамкорлигини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Юксак «Дўстлик» ордени учун яна бир бор миннатдорлик билдираман», — деган Валентина Матвиенко.

Учрашувда Ўзбекистон–Россия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. «Ташриф чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия парламентлараро ҳамкорлигини янада ривожлантириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди. Мамлакатларимиз раҳбарларининг юксак баҳоси барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун барчамизга янада катта масъулият юклайди. Эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш устувор вазифа ҳисобланади», — деган Танзила Норбоева.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Шунингдек, Матвиенко Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерациясида бўлиш муддатини 7 кундан 15 кунга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинишини тезлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, томонлар «Йўл харитаси»га келишувларни юксак даражада амалга ошириш бўйича қатор йўналишлар ва тадбирларни киритиб тасдиқлаш тўғрисида келишиб олган.

Мулоқотда мазкур халқаро ташкилот доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинган. Томонлар Тошкентда бўлиб ўтган Федерация Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссиянинг олтинчи мажлиси иши якунларини юқори баҳолаган. Танзила Норбоева парламентлараро ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш мақсадида Валентина Матвиенкони Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилган.

Танзила Норбоева UNICEF’нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича ваколатхонасининг минтақавий директори билан учрашганди. Шунингдек, Сенат раисининг Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти раиси билан видеоконференция форматидаги учрашуви бўлиб ўтган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023