Тошкентда жума намози вақтида эркак жанжал кўтарди — видео
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 26 ноябрь куни жума намози вақтида эркак жанжал кўтарди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқарамаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, тумандаги масжидда ўтказилган жума намози давомида имом-хатиб бир йигит Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлмоқчи эканини айтган. Шунингдек, у жамоага рус тилида мурожаат қилган ва қўпчилик унинг сўзларини тўғри қабул қилган.
Аммо 41 ёшли А. исмли эркак ҳолатга норозилик билдириб, жанжал кўтарган. Қайд этилишича, фуқаро ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда бўлган. Кейинчалик А. тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги масжидда 26 июнь куни жанжал кўтарган эркак суд қилинганди.