Тошкентда одамлар текин ош ейиш учун тўпланди — видео
Тошкент шаҳрида 27 ноябрь куни одамлар текин ош ейиш учун тўпланди. Бу ҳақда «Nova24» хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, пойтахтда янги савдо марказининг очилиши муносабати билан бепул палов тарқатилган. Аҳоли эса пандемия ва карантин қоидаларига амал қилмай, тиқилинч ҳосил қилган. Видеодан ҳатто кириш-чиқиш йўлаклари ҳам одамларга тўлиб кетганини кўриш мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум қилинган эди. Унга кўра, энг қиммат ош Тошкент шаҳрида (бир порция ошнинг ўртача нархи 24 300), энг арзон ош эса Наманган вилоятида (бир порция ошнинг ўртача нархи 14 700) кузатилган.