«UzAuto Motors» «Gentra» ишлаб чиқаришни кӯпайтириб, етказиш муддатини узайтирмоқда

«UzAuto Motors» 30 октябрь куни автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур қисм — микрочиплар тақчиллиги билан боғлиқ муаммо туфайли «Gentra» русумли машиналарни харидорларга етказиб бериш муддати 2 ойга узайтирилганини эълон қилганди. Компания баёнотида таъкидланишича, ушбу ҳолатда автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига биноан шартномага 3.1.1 банд киритилади. Унга кўра, компания ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар, яримўтказгичлардан (микрочиплардан) тайёрланган бутловчи қисмларнинг глобал тақчиллиги сабабли «Gentra» автомобилларининг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур бўлган.

Фото: «Bugun.uz»

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, юқоридаги баёнот берилган вақтда «UzAuto Motors»да машиналар ишлаб чиқариш ҳажми камаймаган. Аксинча, август ойидан октябрь ойигача машиналар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган. Масалан, Ўзбекистонда август ойида фақат 2 та «Gentra» ишлаб чиқарилган бўлса, сентябрь ойида ушбу машинадан 3811 та, октябрь ойида эса 7478 та ишлаб чиқарилган. Яъни корхона ишлаб чиқариш ҳажми ойдан ойга ошиб бораётган вақтда мижозларга машина етказиб бериш вақтини узайтирган.

Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг айтишича, ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши кутиш вақтининг қисқариб боришига сабаб бўлиши керак, аммо бизнинг «қадрли» заводимиз билан умуман тескари ҳолат кузатилмоқда.

«Октябрдаги эълонда компания етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларга чипларнинг етишмаслигини асосий сабаб сифатида келтириб ўтган. Ваҳоланки, октябрь ойида ‘Lacetti-Gentra’ линияси деярли тўлиқ қувват билан ишлаган. Яъни баёнотда келтириб ўтилганидек, чипларнинг етишмаслиги ишлаб чиқариш ҳажмига катта таъсир ўтказмаган. Агар чиплар билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо бўлмаган тақдирда ҳам, завод ‘Lacetti-Gentra’ ишлаб чиқаришни кескин оширолмаган бўларди, чунки шундоқ ҳам завод октябрда қарийб тўлиқ қувват билан ишлаган.

Албатта, компания деярли тўлиқ қувват билан ишлаётган бир даврда кутиш вақтининг нима учун яна узайтирилгани жуда қизиқ. Балки компания ишлаб чиқарилаётган автомобилларни чет элга экспорт қилишни режа қилгандир. Ваҳоланки, ички бозорда истеъмолчилар автомобилларини қўшимча яна икки ой кутишга мажбур бўлмоқда», — дея таъкидлаган Холбоев.

Товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган, хўжалик субъектлари давлат реестрига киритилган «UzAuto Motors» компанияси ушбу ҳолатга расмий изоҳ бермаган. «Bugun.uz» мухбирининг масалага шарҳ сўраб, компания вакиллари билан боғланишга уриниши самарасиз бўлди.

Баҳодир Абдуллаев тайёрлади

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео