ЖССТ коронавируснинг энг хавфли 5 та штамини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавируснинг бугунги кунда дунёда мавжуд энг хавфли штамлари янгиланган рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Униан» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, бешликка Африкада аниқланган янги «омикрон» штами ҳам киритилган. Ташкилот коронавируснинг бу штами ЖССТни ташвишга солаётганини қайд этган. Вируснинг энг хавфли 5 та штамига қуйидагилар киритилган:

  • «альфа» 2020 йил сентябрь ойида Буюк Британияда;
  • «бета» 2020 йил май ойида Жанубий Африкада;
  • «гамма» 2020 йил ноябрь ойида Бразилияда;
  • «дельта» 2020 йил октябрь ойида Ҳиндистонда;
  • «омикрон» 2021 йил ноябрь ойида Жанубий Африкада аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ коронавируснинг янги, хавфли варианти бўлган «омикрон» инфекциядан тўлиқ тузалмаган, иммунитети заиф одамда шаклланган бўлиши мумкинлигини илгари сурганди.

«Ушбу штамнинг қаердан келиб чиққани номаълум, аммо кўриб чиқилаётган гипотезалардан бири шундаки, у вирусдан тўлиқ тузала олмаган ва организмида вирус сезиларли даражада кўпайган, иммунитети пасайган, инфекцияланган бемордан келиб чиққан бўлиши мумкин», — деган ЖССТ вакили.

Аввалроқ дунё аҳолиси коронавируснинг янги мутацияси хавфи ҳақида огоҳлантирилганди. Шунингдек, ЖССТ коронавируснинг асосий ташувчилари ким эканини маълум қилганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда