Янгиликлар - 16:50 · 28.11.2021

Италиялик олимлар «омикрон» штамининг илк суратини намойиш қилди

Италиялик олимлар коронавирусинг энг хавфли «омикрон» штамининг дунёдаги биринчи фотосуратини тақдим этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «CTV News»

Маълум қилинишича, кўрсатилган тасвирлар лабораторияда қайта тикланган. Суратда «дельта» ва «омикрон» штамининг оқсиллари кўрсатилган, энг кўп ўзгарган жойлар қизил ранг билан белгиланган. Ҳиндистонда «дельта» штами 18 мутация, янги «омикрон» штами эса 43 та мутацияни ўз ичига олади.

Фото: «РИА Новости»

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мутациялар, асосан, инсон ҳужайралари билан ўзаро таъсир қилувчи оқсил соҳасида тўпланган, бу вируснинг инсон турига мослашишини англатади. Кейинги тадқиқотлар инфекциянинг янги штами қай даражада хавфли бўлишини англатиши таъкидланган.

Мавзу: Ўзбекистонда коронавируснинг янги «омикрон» штами қайд этилдими?

Аввалроқ дунё аҳолиси коронавируснинг янги мутацияси хавфи ҳақида огоҳлантирилганди.