Президент болаларга ногиронликни белгилаш тизими бўйича қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, қарор фуқароларни ортиқча оворагарчилик ва бюрократик тўсиқларсиз тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлақонли ҳаёт тарзини юритиш мақсадида қабул қилинган. Ҳужжатда фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • фуқароларга ногиронликни белгилашда коррупциянинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;
  • ногиронликни белгилашда фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини бартараф этиш, соҳада мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бекор қилиш;
  • маълумотлар электрон базасини шакллантириш орқали фуқароларга замон талабларига жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш.

Шунингдек, ҳужжатда 2021 йил 1 декабрдан бошлаб шахс соғлиғининг ҳолатига кўра, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронликни белгилаш бириктирилган ҳудудларга чиқиб, кўчма мажлисларда, шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ташкил этилиши айтилган.

Бундан ташқари, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, тасдиқланган касаллик рўйхати асосида фуқаронинг иштирокисиз ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланиши қайд этилган.

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 августдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 январдан эса ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими жорий этилади. Бунда фуқароларга ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланадиган (тиббий йўлланма, касаллик тарихи ва амбулатор картадан кўчирма ва бошқа) маълумотлар ахборот тизимига электрон тарзда киритилиши таъминланади.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ижрочи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бош вазир Абдулла Арипов зиммасига юкланган. Шунингдек, амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Президентга 2022 йил 1 июлга қадар ахборот берилиши таъкидланган.

Аввалроқ Президент қарори билан «Ўздонмаҳсулот» тугатилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев электрон тижоратга қулай шароит яратиш бўйича қарорни имзолаган.

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар15:25 | 6.2.23
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

Муҳим хабарлар

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023

«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

12:08 · 06.02.2023