«Толибон» Афғонистонда қандай муаммоларга дуч келаётганини маълум қилди

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда очарчилик ва нархнинг ошиши каби муаммоларга дуч келаётганини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «CNBC»

Маълум қилинишича, ҳаракат томонидан Афғонистон ҳукумати раиси этиб тайинланган мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд бу ҳақда маълумот берган. «Афғонистон Ислом Амирлиги ўз мажбуриятларини бажаришга содиқ, аммо биз ҳозир очарчилик ва нарх ўсишига дуч келмоқдамиз. Яқин келажакда биз барча қийинчиликларни енгамиз. Афғонларнинг ҳаёти ва мулк хавфсизлигини таъминлаймиз», — деган у ва бу муаммолар Ашраф Ғани давридан «мерос» қолганини айтган.

Бундан ташқари, Охунд «Толибон» томонидан тузилган ҳукуматни инклюзив деб эълон қилган ва аёллар ҳуқуқи, жумладан, уларнинг таълим ҳамда меҳнат ҳуқуқи таъминланишини таъкидлади. «Таълим ўғил болалар учун ҳам, қизлар учун ҳам мажбурийдир. Ҳозир қизларнинг ислом меъёрлари доирасида таълим олиши учун тегишли шарт-шароит яратиш ишлари олиб борилмоқда. Аёллар ҳуқуқлари кўпроқ ҳурмат қилинган пайт қайсилигини халқнинг ўзи хулоса қилсин: аввалги раҳбариятми ёки ҳозирги ҳукумат давридами? Олдинги ҳукумат инклюзивми ёки ҳозирги ҳукумат? Одамлар тўғри хулоса чиқариши керак», — деган у.

Шунингдек, Охунд яна бир бор «Толибон» барча давлатлар билан дўстона муносабатларни сақлаб қолишга интилишига, уларнинг ички ишларига аралашмасликка ваъда беришга ва улардан ҳам худди шундай хатти-ҳаракат кутишини айтган. Шу билан бирга, у халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини давом эттиришга чақирган.

Аввалроқ «Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон ёрдамига боғлиқ бўлмаган ҳарбий ҳаво кучларини тузиши ва «Толибон» БМТ санкцияси остидаги шахсларни ҳукумат бошқарувига тайинлагани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео