Тошкентдан Наманганга учган самолёт аэропортга қўнмай, ортига қайтиб келди

Тошкентдан 28 ноябрь куни Наманган вилоятига учган самолёт вилоят аэропортига қўнмай, ортига қайтиб келди. Бу ҳақда «Tashkent_SkyNews» Telegram канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, самолёт «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг HY-095 Тошкент–Наманган рейси бўйича учган. Воқеага Наманган аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.

Қайд этилишича, ҳудудда қуюқ туман сабаб горизонталь кўриниш 50 метргача, вертикаль кўриниш эса 100 метргача қисқарган. Об-ҳаво шароити туфайли HY-096 Тошкент–Наманган рейси ҳам кечиктирилган.

Аввалроқ Қирғизистон самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнганди. Шунингдек, Тошкентда об-ҳаво сабаб қатор авиақатновлар кечиктирилгани бўйича қўшимча маълумот берилган.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди