Туркманистон президентининг рафиқаси 15 йил ичида биринчи марта кўриниш берди — фото
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раҳбарлигининг 15 йилида биринчи марта унинг рафиқаси Огулгерек Атаевна Бердимуҳамедова қандай кўринишга эга экани маълум бўлди. Бу ҳақда «Turkmen News» хабар берди.
Фото: «Sputnik»
Маълум қилинишича, Туркманистоннинг биринчи хоними Туркия президенти Эрдўғон ва унинг рафиқаси билан бирга суратга тушган. Эрдўғон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммити учун Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрига ташриф буюрган.
Фото: «Turkmen news»
Ўз навбатида, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонни «Ҳамкорлик ривожига қўшган ҳиссаси учун» ордени билан тақдирлаган.
Фото: «Azerforum»
Аввалроқ Туркманистонда президент шарафига 2022 йил шиори танланганди. Шунингдек, Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистон президентига зотдор от совға қилганди.