Чеченистонда Рамзан Қодировнинг отаси ҳақидаги дарслик мактаб ўқув дастурига киритилди

Чеченистонда республика биринчи раҳбари Аҳмад Қодиров ҳақидаги дарслик мактаб ўқув дастурига киритилди. Бу ҳақда Грозний давлат телерадиокомпанияси хабар берди.

Фото: «grozny.tv»

Маълум қилинишича, «Нур билан ёритилган йўл» номли ўқув қўлланма тарих фанидан қўшимча материал сифатида 9–11-синф ўқувчилари учун мўлжалланган.

Хабарда айтилишича, китобда Аҳмад Қодировнинг ҳаёти ва фаолияти, ижоди тафсилотлари, сиёсий қараши ва эришган ютуқлари ҳақида сўз боради. «Қўлланманинг иловасида Аҳмад Ҳожи Қодировнинг сиёсий ва маънавий мероси тақдим этилган, булар илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган интервью, мақола ва чиқишлардир», — дейилади хабарда.

Грозний шаҳридаги 28-мактабнинг тарих ва жамият фанлари ўқитувчиси Яраги Изнауровнинг айтишича, улар 2021 йилнинг сентябрь ойидан дарсликни ўрганишга киришган. «Биз ушбу китобга имкон қадар кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қиламиз», — дея қайд этган у.

Таъкидланишича, китоб муаллифи Чеченистон Ички ишлар вазирлигининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Амруди Эдилов бўлиб, унинг айтишича, китоб ёзиш ғояси 2019 йилда бўлиб ўтган Рамзан Қодиров билан учрашувдан кейин пайдо бўлган.

Чеченистонда 2021 йил сентябрь ойи бошида республика раҳбари ва оиласининг энг яхши сурати учун танлов эълон қилинган ва ғолибларнинг ҳар бирига 500 минг рубль ваъда қилинган. Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудовнинг сўзларига кўра, танлов «минтақадан ташқарида яшовчи чеченларнинг кўплаб сўровлари» асосида эълон қилинган.

Маълумот ўрнида, 2003 йилда республика раҳбари сифатида иш бошлаган Аҳмад Ҳожи Қодиров 2004 йилда Грознийдаги терактда ҳалок бўлган. Президент Владимир Путин унга вафотидан кейин унга «Россия қаҳрамони» унвонини берган.

Аввалроқ Рамзан Қодиров ўзини Путиннинг «лойиҳаси» деб атагани маълум қилинганди. Шунингдек, унинг Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилгани ҳақида хабар берилган.

Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Янгиликлар14:20 | 27.1.23
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган